Yangiliklar

“ТИЛ МИЛЛАТНИНГ ЎЗАГИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 сентябрдаги 311-қарорига биноан «Давлат тили ҳақида»ги қонун қабул қилинган кундан эътиборан ҳар йили  октябр ойида “ Ўзбек тили ойлиги” нишонланиб келинмоқда. Шу муносабат билан 19 октябр куни Магистратура бўлими талабалари томонидан “Тил миллатнинг ўзаги” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда ТТА Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Т.А.Бобомуратов, Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими ўринбосари, Ёшлик талабалар шаҳарчаси ҳокими Қ.Шоназаров, шоир Бобур Бобомурод, Магистратура бўлими бошлиғи доц. А.А.Имомов, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича маъсул П.Н.Файзибоев,  кутубхона  ходимлари ва  магистр талабалар иштирок этдилар.

Табирни ТТА Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Т.А.Бобомуратов очиб бериб, Она тилининг энг улуғ қадрият эканлиги,  она тилимиз қадимий ва бугунги тарихимиз, маданиятимиз, адабиёт ва санъатимиз ҳамда келажагимизни акс эттирувчи омил сифатида қадрланишини таъкидлаб ўтди. Она тилини эъзозлаш, асраш келажакка етказишда аждодларимиз чинакам фидойилик  кўрсатишганлиги ҳақида гапириб  ўтди.

Тадбирда таниқли  шоир Бобур Бобомурод сўз олиб, буюк ва қадрли бўлган ўзбек тилимизнинг тарихи ҳақида тўхталиб ўтиб, ўзининг ижод наъмуналаридан бўлмиш ҳажвий шеърларидан ўқиб берди.

Давра суҳбати давомида тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларига шоир томонидан  жавоблар олдилар. Тадбирда талабалар томонидан тайёрланган куй ва қўшиқлар ижро этилди. Тадбир якунида  Магистратура бўлими бошлиғи. доц   А.А.Имомов сўзга чиқиб тадбиримиз қатнашчилари ва меҳмонларига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди ва шоир Бобур Бобомуродга ТТА магистрлари номидан тайёрланган эсдалик совғасини топширди.

 Маънавият ва маърифат бўлими: