Yangiliklar

“ВАТАН –МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!”, “ЎЗБЕКИСТОН ФАРЗАНДЛАРИ БОТИР БЎЛУР” ШИОРИ ОСТИДА ЎТКАЗИЛГАН МАЪРИФИЙ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ.

2018 йил 17 октябр куни Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий  факултет   мажлислар залида талабалар, профессор-ўқитувчилар, ҳарбий факултет талабалари ва ҳарбий хизматчилар учун “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли  бурчдир!”, “Ўзбекистон фарзандлари ботир бўлур” шиори остида  маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарих фанлари профессори, лирик хонанда Хожиакбар Хамидов ва истеъфодаги тиббий хизмат подполковниги, Қуролли Кучлар фаҳрийси, Соғлиқни сақлаш аълочиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва журналистлар уюшмаси аъзоси Искандар Раҳмон меҳмон бўлдилар.

Тадбирни  Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов очиб берди ва ушбу тадбирни ТТА ҳузуридаги ҳарбий факултетда ташкиллаштирилишининг сабаби талабаларга тиббий ҳарбий факултет тарихи тўғрисида маълумот бериш, талабаларда она Ватанга муҳаббат, ифтиҳор туйғуларини юксалтириш, шунингдек, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг тадбир меҳмонлари сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига  муқаддас Ватанни асраш, унга муносиб бўлиш қолаверса, Ўзбекистон буюк зотлар маскани эканлиги, ҳозирги кунда мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, билим олиш, ижод қилиш учун яратилаётган  имкониятлар тўғрисида тўлқинланиб гапирибдилар. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарих фанлари профессори, лирик хонанда Хожиакбар Хамидов иштирокчилар учун дилтортар куй ва  қўшиқлар ижро этди.

Истеъфодаги тиббий хизмат подполковниги, Қуролли Кучлар фаҳрийси, Соғлиқни сақлаш аълочиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва журналистлар уюшмаси аъзоси, Искандар Раҳмон сўзга чиқиб маърифий кеча қатнашчиларига ўз ҳаёт тажрибаларидан ўртоқлашди. Улуғ Ватан уруши йиллари машаққатлари, бошдан кечирган оғир йиллар, ўша вақтлардаги қийинчиликларга қарамасдан билим олишга интилган ёшлардаги қалб ҳарорати, жўшқинлик, шижоат тўғрисида гапириб, ўзининг  Ватан ҳақида ёзган шеърлари ва Ўзбекистонни мадҳ этувчи ижод намуналаридан  ўқиб берди.

 Маънавият ва маърифат бўлими: