Yangiliklar

ЯНГИЙЎЛ ТУМАНИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИШЛАРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ.

ЯНГИЙЎЛ ТУМАНИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИШЛАРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ижтимоий – маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида илм олишга бўлган қизиқишни янада ошириш, таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш ҳамда Олий таълим муассасалари  ва умумтаълим мактаблари ўртасида ҳамкорликни тизимли ташкил этиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси билан Тошкент вилояти Янгийўл тумани №19, №20, №21, №22, №23, №24, №25, №26 сонли умумтаълим мактаблари ўртасида ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди. Ҳамкорлик мақсади  мазкур мактабларда таҳсил олаётган 5-11 синф ўқувчилари билан очиқ мулоқотлар, танловлар ва бошқа мазмунли тадбирларни амалга ошириш, таълим – тарбия тизимини самарали ташкил этишга қаратилган бўлиб, шу мақсадда 2018 йил 24 октябр куни Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Н.Туйчиев бошчилигида, Ўқув ишлари проректори Ш.А.Боймурадов, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ф.Л.Азизова, барча факултет деканлари  ва декан муовинлари иштирокида Янгийўл туманида жойлашган 20-сонли умумтаълим мактабида очиқ мулоқот ташкил этилди. Очиқ мулоқот давомида ТТА ректори ва ўқувчи ёшлар ўртасида самимий мулоқот ташкил этилиб, бугунги кунда ёшларга яратилаётган кенг қамровли имкониятлардан ёшлар унумли фойдаланиб халқимиз корига ярайдиган етук инсонлар бўлиши борасида тавсиялар берилди ва ўзларининг босиб ўтган йўллари ва тиббиёт соҳасидаги ютуқлари ҳақида баён этилиб,  ўқувчи – ёшларнинг қизиқишлари бўйича  самимий руҳда савол-жавоблар ташкил этилди.

Тадбир якунида ТТА ректори ёшларни жисмонан соғлом ва ақлан етук бўлиб спорт билан шуғулланишлари учун спорт  анжомлари ва соғлом турмуш тарзини ўз ичига мужассам этган китобларни совға сифатида тақдим этди. Шунингдек, кун давомида Янгийўл туманида жойлашган №19,  №21, №22, №23, №24, №25, №26 сонли умумтаълим мактаблари ўқувчи – ёшлари билан ҳам худди шундай тарзда самимий руҳдаги учрашувлар ташкил этилиб, мактаб директорлари ва ТТА ректори ўртасида чора – тадбирлар режаси имзоланди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.

 

 

 

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.