Yangiliklar

ТТА АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИ ЎҚУВЧИЛАРИ АДИБЛАР ҲИЁБОНИГА ТАШРИФ БУЮРДИЛАР.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 3652-сон қарори  ижроси ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2018 йил 12 апрелда тасдиқланган назорат- режасида белгиланган вазифалар ижросини таминлаш мақсадида 1ноябр куни  Тошкет тиббиёт академияси академик лицейи ўқувчилари    Маънавият ва маърифат бўйича деректор ўринбосари К.Қ.Кенжаев бошчилигида Адиблар хиёбонида  Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Сайид билан  учрашув ижодий давра суҳбатида  иштирок этдилар. Давра суҳбатида  Сирожиддин Сайид ўзининг ижод йўлида босиб ўтган ибратли хаёт мактабидан сўзлаб, ўз асарларидан  намуналар ўқиб берди.  Шунингдек тадбирда қатнашган  ўқувчилар адабиёт ва санъат соҳасида  ўзларини қизиқтирган саволларига  жавоб олдилар. Тадбирдан сўнг  ушбу ҳудудда жойлашган  Ўзбекистон маданияти ва санъати кўргазмаси биносида атоқли ижодкорларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган экспозициялар билан танишдилар. Тадбир ўқувчилар қабида ўчмас из қолдирди.

ТТА Академик лицейи