Yangiliklar

ҒАЗАЛ МУЛКИНИНГ СУЛТОНИ АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУД КУНИГА БАҒИШЛАБ МАЪНАВИЙ-МАРИФИЙ ТАДБИР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

9 феврал куни Тошкент тиббиёт академиясининг академик лицейи мажлислар залида Тиббий педагогика факултети ҳамда Тиббий профилактика факултети ҳамкорлигида “Навоийхонлик” кечаси ташкил қилинди.

Тадбирда факултет декан ўринбосарлари ва мураббийлар иштирок этдилар. “Навоийхонлик” кечасини Тошкент тиббиёт академияси Тиббий педагогика факултети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини С.Ш.Рустамова  очиб бериб, тадбирни ташкиллаштиришдан асосий мақсад, талаба-ёшлар  маънавиятини юксалтириш, ўтмишимиз, қадриятимиз, буюк сиймоларимиз, яратган асарлари орқали ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантиришдир.

Шунингдек, Тиббий педагогика кафедраси ўқитувчиси А.Асланов сўзга чиқиб,  тадбир иштирокчиларига  сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Тадбирда ТТА маданият уйининг бадиий жамоаси аъзолари ва  талабалар томонидан тайёрланган куй қўшиқлар, саҳна чиқишлари намойиш этилди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими