Yangiliklar

Қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро

Ўзбекистон сайёҳлик кўлами ва тарихий қадамжолари кўплиги бўйича дунёдаги етакчи давлатлар сирасига киради.  Мамлакатимизда 7 мингдан зиёд нодир тарихий ёдгорликлар ҳамда бетакрор архитектура намуналари мавжудлиги, сўлим қўриқхоналар фаолият кўрсатаётгани, миллий маданият, санъат ва ҳунармандчиликнинг кўп аср­лик анъаналари асраб-авайлаб келинаётгани нафақат халқимиз балки хорижликларнинг ҳам юртимизга бўлган қизиқишини янада кучайтирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПФ-5326-сонли фармони ва 2018 йил 6 февралдаги “Ички туризмни жаъдал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги  ПҚ-3510-сонли  қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 30.08.2018 йил 87-02-2456-сонли хатидаги “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида жорий йилнинг 3-4 март кунлари А.Раззоқов (декан ўринбосари), Х.Тажиева, Х.Юсупхўжаева, З.Галиева ва Д.Азизова (Тиббий ва биологик кимё кафедраси ходимлари)лар бошчилигида Тиббий профилактика ва ОМХ факультетининг 50 га яқин талабалари Бухоро вилоятидаги бир қатор тарихий обидаларни зиёрат қилиш учун ташриф буюришди.

Ёшларимизни ватанпарвар қилиб тарбиялаш, ўз тарихидан, маънавияти ва маданиятидан ғурурланиб яшаши учун бундай тарихий обидаларнинг зиёрати жуда катта маънавий озуқа бўлиб хизмат қилади. Бугунги дунёда бўлаётган ғоявий курашлар одамларни ўз домига тортиб кетаётган бир пайтда ёшларимизни фақатгина қадриятларимиз, қадимий маданиятимиз ва маънавиятимиз орқалигина асраб қолишимиз мумкин. Шунинг учун бундай тарихий обидалар ва улуғ алломаларимиз яшаб ўтган жойларни бориб кўриш ва ўрганиш асносида ёшлар тарбияланиб, улғайиб боради.

Шундагина биз ёшларимизни комил инсон қилиб вояга етказган бўламиз. Биз олдимизга қўйган мақсадларга тўла эришишимиз учун ёшларга барча имкониятлар эшигини очиб беришимиз керак. Зеро ёшларга  қаратилган эътибор ватан тақдирига қаратилган эътибор эканлигини  ҳеч биримиз унутмаслигимиз керак.

Ёшлар билан ишлаш маьмавият ва маьрифат бўлими.