Yangiliklar

“СЕН АЗИЗ ВА МУҚАДДАСАН- МУҚАДДАС АЁЛ”

Баҳор фаслининг илк кунларида нишонланаётган мунис аёлларимизнинг гўзаллик ва нафосат байрами бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради. Аёл азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Аёл деганда кўз ўнгимизда аввало, улуғ ва табаррук она сиймоси гавдаланади. Инсон зоти борки, оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, ҳаёт сиру-асрорлари ва сабоқларини онанинг, аёлнинг меҳру-саҳовати туфайли ўрганади. Дунёда «муқаддас» деган сўзга энг муносиб зот ҳам – Аёлдир. Аёлни  эъзозлаш – бизнинг миллатимиз, халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилат. Чунки аёлларни қанча улуғласак, ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг гули деб эъзозласак, демакки, оиламизни, Ватанимизни эъзозлаган бўламиз. Шарқда аёлни фариштага қиёс қилишади. Чунки фаришталар Аллоҳ таоло яратган энг пок, энг бегуноҳ зотлардир. Халқимизнинг буюк тарихида ўзининг жасорат ва матонати, ақл-заковати, нафосат ва назокати билан ўчмас ном қолдирган Аёлларга бўлган чексиз ҳурмат-эҳтиромимизнинг яна бир сабаби шундаки, аёл аввало ҳар бир инсоннинг бешигини тебратадиган, оқ сути билан унинг  юрагига одамийлик фазилатларини сингдирадиган, уни ҳаёт бўронларидан асраб-авайлайдиган фидоий инсондир.

Шу муносабат билан 2019 йил 6-март куни Тошкент тиббиёт академияси лицей залида академияда фаолият олиб бораётган мунис аёллар ва  қизларни муборакбот этиш мақсадида “Сен азиз ва муқаддасан- муқаддас аёл” байрам тадбири ташкил қилинди. Байрам тадбирини  ректор Л.Н. Тўйчиев очиб бериб, аёлларнинг мамлакат, жамият  ва оилада тутган ўрни ҳақида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг ўз меҳнати билан муваффақиятларга эришган хотин қизларимизга фаҳрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

“8 март Халқаро хотин қизлар байрами”  муносабати билан тақдирландилар:

  1. Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси профессори Г.И.Шайхова – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонигамувофиқ «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилганлиги муносабати билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатгани, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлигининг мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлиги, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасидаги ибратли фаолиятлари учун  «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирланди.
  2. Реабилитология, халқ тиббиёти ва жисмоний тарбия кафедраси мудири А.А.Усманходжаева – Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 2019 йилда ўтказилган “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси II-Республика танлови” ғолиби бўлганлиги учун Республика Хотин қизлар қўмитаси дипломи ва ТТА Касаба уюшмаси қўмитаси эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тошкент тиббиёт академияси Касаба уюшмаси  эсдалик совғалари билан тақдирландилар:

  1. Парпибоева Динара Аюповна -Даволаш факултети Ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси доценти;
  2. Абдуллаева Дилором Тельмановна -Даволаш факултети 1-сон болалар касалликлари кафедраси катта ўқитувчиси;
  3. Салаева Муборак Саидабуллаевна – Даволаш факултети 2 – сон ички касалликлар кафедраси доценти;
  4. Набиева Дилдора Абдумаликовна-1-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси мудири, профессор;
  5. Ниёзова Тожигул Аҳмедовна – Тиббий педагогика факултети Юқумли ва болалар юқумли касаликлари кафедраси профессори;
  6. Ходжаева Наргиза Исламовна-Тиббий педагогика факултети Психиатрия ва наркoлогия кафедраси профессори;
  7. Алиходжаева Гулнора Аловиддиновна – Тиббий педагогика факултети ХДЖ кафедраси профессори;

8.Ходжаназарова Сауляхон Жубатировна – Тиббий профилактика факултети анатомия ва клиник анатомия кафедраси  асссенти;

  1. Матназарова Гулбаҳор Султановна – Тиббий профилактика факултети Эпидемиология кафедраси мудири;
  2. Шокирова Фарида  Жўраевна – Тиббий профилактика факултети  Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши кафедраси катта ўқитувчиси;
  3. Мамажонова Мунира Амановна-Тиббий профилактика факултети Фармакология кафедраси доценти;
  4. Хасанова Мукаррам Алимардоновна – ОМХ факултети Суд тиббиёти ва тиббиёт хуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси;
  5. Мирраҳимова Гулбаҳор Шуҳратовна – ОМХ факултети Тиллар кафедраси ассенти;
  6. Юсупова Раида Исаковна – ОМХ факултети ЖСССТ кафедраси фаҳрийси;
  7. Абдураҳимова Лола Анваровна – 3-сон ички касалликлар кафедраси катта ўқитувчиси;
  8. Акбарова Дилфуза Суратовна- Клиник фармакология кафедраси доценти;
  9. Каримова Барно Норматалиевна – 2-сон болалар касалликлари кафедраси катта ўқитувчиси;
  10. Содиқова Махсуда Тожибоева -Бош бухгалтер;
  11. Шохсанам Шералиева – 2 булим инспектори;
  12. Аширова Шахноза – Нашриёт бўлими муҳаррири;
  13. Қосимова Насиба – ТТЖдирекцияси ходими;
  14. Абдуқодирова Бурулбиби- ТТЖдирекцияси ходими;
  15. Наджимова Саноат Махамадаминовна- ТТА лицейи Биология фани бош ўқитувчиси;
  16. Абдувахобова Зулфия Саҳибжановна – ТТА Академик лицейи Хорижий тиллар кафедраси мудири, инглиз тили фани бош ӯқитувчиси;

Байрам тадбирида ТТА Маданият уйи қошидаги “Наво-шифо” ёшлар ансамбли томонидан тайёрланган байрамона рақслар, куй ва қўшиқлар шунингдек, “Адреналин” ҚВЗ жамоасининг саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Ёшлар билан ишлаш,маънавият ва маърифат бўлими