Yangiliklar

Тошкент тиббиёт академиясида анъанавий “Талабалик баҳори-2019”

Тошкент тиббиёт академиясида 2019 йил 25 март куни

 Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан

“Талабалик баҳори-2019” фестивали ҳамда

факультетлараро миллий фольклор ва бадиий

ҳаваскорлик чиқишлари ташкиллаштирилди.

Мана, неча кундир-ки, ўлкамизга фасллар келинчаги баҳор кириб келди. Баҳор – янгиланиш фасли. Ушбу фаслда табиат билан бирга инсонлар, уларнинг руҳияти ҳам янгиланади. Баҳорнинг гўзаллигидан илхомланиб кишининг ҳар кунни байрамдек ўтказгиси келади. Ўзимизга хос ўзбекона миллийлигимизни акс эттирувчи Наврўз байрами юртимиз бўйлаб ҳар йили жуда кенг ва жуда чиройли нишонланади.

Баҳорнинг илк кунларида талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ва кўнгилли ўтказиш, уларнинг маънавий ва маданий савиясини ошириш, санъатга бўлган иштиёқи ва қизиқишларини юксалтириш, шунингдек, миллий қадриятларимизни ўргатиш, уларга бўлган меҳр-муҳаббатни сингдириш мақсадида ташкиллаштирилган ушбу тадбир мана Академия ташкил қилингандан буён ҳар йилги анъанага айланган.

Тадбирда талабалар “Наврўз” байрамининг келиб чиқиш тарихини ўз ичига қамраб олган миллий урф-одатларимиз, сумалак, ҳосил байрами, тўй-ҳашамлар, лапар ва ўланлар, шунингдек, ҳар бир воҳа турли чиқишлари ҳамда ёр-ёрлари, рақс, қўшик-куйлари(чолғу асбобларида) чиқишлардан тузилган бадиий концерт дастури,  шеърият танловида «Юртим жамоли», «Наврўз», «Миллий қадриятларимиз» мавзуларида ёш қаламкашлар ижодидан намуналар, Амалий санъат танловида ёш хавоскор рассомлар ижодидан наъмуналар кўргазмаси ва бошқа бир қатор танловларда турли чиқишлар билан иштирок этишди.

Ўтқазилган кўрик-танловда фаол иштирок этган ҳар бир жамоа, талабалар турар жойлари ва талабалар Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти томонидан муносиб тақдирландилар. Жумладан, юқорида номлари қайд этилган жамоалар қуйидаги ўрин ва номинацияларни қўлга киритдилар:

“Талабалик баҳори-2019” фестивалида талабаларнинг “Фольклёр чиқишлар”, “Яккахон хонандалар беллашуви”, “Оммавий раққосалар гуруҳи беллашувлари” ва Ёш қаламкаш ижодкорлар томонидан   “Она юртим – Ўзбекистоним”,Наврўзинг муборак азиз диёрим”, “Миллий қадриятларимиз” мавзуларида шеърлар ижро этилади, амалий рассомчилик санъати йўналишида ёш ҳаваскор рассомлар ижодидан кўргазмалар танлови ташкил этилди.

Шу билан бирга академия талабалар турар жойида яшайдиган 1850 нафар талабалар орасида   “Энг озода турар жой”, “Энг намунали хона”, “Энг иболи қиз”, “Энг ибратли йигит” ва “Энг яхши бадиий чиқиш” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади.

Фестивалда 2500 дан зиёд талабалар иштирок этиб, 200 дан ортиқ талабалар бадиий хаваскорлик чиқишларини намойиш этдилар.

Ғолиб талабаларга “Энг намунали фаол факултет”, “Энг жозибали оммавий рақс”, “Энг назокатли яккахон  раққоса”, “Хуш овоз хонанда”, “Шеъриятимиз келажаги”, “Энг иқтидорли мўйқалам устаси”, “Энг яхши сухандон”, “Энг жозибали оммавий рақс” ва “Миллийлик тимсоли фольклор жамоаси” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб,   фаҳрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, ҳар бир факултет талабалар турар жойларида дошқозонларда сумалаклар қайнатиб Наврўз дастурхонлари тузашди.

Миллийлигимиз нафаси уфуриб турган бу каби тадбирлар юртимиз миқёсида кўплаб ўтказилиши барчага маълум. Зеро, тинч, осойишта юртимизга байрамлар ярашади.

Наврўзингиз муборак, азиз юртдошлар! 

 Ёшлар билан ишлаш Mаънавият ва маърифат бўлими