Yangiliklar

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ФАКУЛТЕТЛАРИ ТАЛАБАЛАРИ ЎРТАСИДА “ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР” КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ.

8 апрел куни Тошкент тиббиёт акдемияси талабалар турар жойи ҳовлисида  факултетлараро  “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танлови ўтказилди. Тадбирда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Л.Ф.Азизова, Ёшлар билан ишлаш маънавият-маърифат бўлими ва Маданият уйи  ходимлари, Даволаш, Тиббий педагогика, Тиббий профилактика, ОМХ факултети  деканлари,  ёшлар иттифоқи етакчилари, барча факултетлар профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлари иштирок эдилар.

ТТА факултетлари  ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” саралаш босқичини  ўтказишдан асосий максад мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ёшларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун имконият яратиш, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш, уюшмаган ёшларни уюштиришга ҳисса қўшиш, уларда жамият ҳаётига даҳлдорлик туйғусини шакллантирдир.  Танловда Даволаш  факултетининг -“Оригинал” жамоаси, Тиббий профилактика факултетининг -“Вайстар” жамоаси, Тиббий биология факултетининг -“Блекстар” жамоаси, ОМХ факултетининг -Эйфория  жамоалари  ўзаро  куч синашдилар. Кўрик-танлов 3 та шарт асосида ташкил этилди ва барча жамоалар  ўз чиқишлари билан иштирок этдилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирок этган жамоалар Низом асосида оқилона баҳолландилар. Танлов натижаларига кўра ва Тиббий биология факултетининг -“Блекстар” жамоаси, ғолибликни қўлга киритиб кейинги босқичларда иштирок  этиш шарафига муяссар бўлди. “Қувноқлар ва зукколар” жамоаларининг чиқишлари  талабалар томонидан қизғин кутиб олинди. Тадбир сўнгида ғолиб жамоалар совға ва дипломлар билан тақдирландилар .

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.