2 tashabbus Yangiliklar

Ёшлар ойлиги

Ёшлар ойлиги

Президентимиз томонидан мамлакатда амалга оширилаётган дастурига мувофиқ ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берилмоқда.   Шу боис президент томонидан илгари сурилган

5 – та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади.

Иккинчи ташаббусларида таъкидлаб ўтилгандек, ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг, соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга меҳр-муҳаббатни сингдиришнинг ғоят муҳим шарти сифатида болалар оммавий спортини ривожлантиришни таъминлаш вазифалари ва истиқболлари кўрсатиб ўтилган.

Турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.

ОЎМТВ томонидан “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ” июн ойи “Ёшлар ойлиги” деб номланиб,  иккинчи ташаббус бўйича 2019 йил 20 июн куни Тошкент тиббиёт академияси “Шифокор” спорт мажмуасида мини футбол, стол тенниси, шахмат, шейпинг спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақанинг бадиий қисмида Тошкент тиббиёт академиясига бириктирилган Жийдали, Шифокор маҳаллаларидан ёш тайквондочи болалар таклиф қилинди ҳамда Жийдали ва Шифокор маҳаласи ўртасида футбол бўйича ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Учрашув байрам кўринишида ўтказилиб, очилиш маросимидан кейин жойларда мусобақа ўтказилди.

Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими