4 tashabbus Yangiliklar

“КИТОБ БИЛАН КЕЛАЖАК САРИ”

“КИТОБ БИЛАН КЕЛАЖАК САРИ”

 “Ўзимдаги барча яхши хислатлар учун китобдан миннатдорман”

Максим Горький

ТТАнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ва даволаш факультети мураббийлари ва талабалари иштирокида жорий йилнинг 19 июн куни  президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусга бағишланган “Китоб билан келажак сари” мавзусида адиб Искандар Рахмоннинг “Оқ либосли халоскорлар” “Оловли гулдаста” китобининг тақдимоти ўтказилди.

Юртимизда ёшларнинг китобга бўлган қизиқишлари кун сайин ортиб бормоқда. Бунинг исботи сифатида талабалар томонидан ўтказилган китоб тақдимоти хисобланади. Тадбирни академиямизнинг ёшлар билан ишлар проректори Т.А.Бобомуратов очиб бердилар. Тадбир давомида даволаш факультетининг 2 курс талабаласи Юсупова Наргиза адиб Искандар Рахмоннинг хаёти ва ижод йўли хақида гапириб берди. Искандар Раҳмон 1937 йил 20 октябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1955 йили Тошкент вилояти Охангарон туманидаги ўрта мактабни тугатгач, Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг даволаш факултетида тахсил олди, 1961-1987 йилларда қуролли Кучлар сафида ҳарбий шифокор бўлиб хизмат қилди.
Дастлабки адабий сабоқларни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров, таниқли адиблардан Хабиб Нўъмон, Саида Зуннунова, Носир Фозиловлардан олди.
Унинг харбий-ватанпарварлик мавзусидаги йигирмадан зиёд насрий, назмий тўпламлари – «Меҳрибонлар», «Дардинг билан яшайман, дунё!», «Ўзбекистонлик шифокорлар уруш йилларида», «Оловли гулдаста», «Оқ либосли ҳалоскорлар»  номли тўпламлари мухлислари томонидан илиқ кутиб олинган. Истеъфодаги тиббий хизмат подполковниги, қуролли Кучлар фахрийси, Соғлиқни сақлаш аълочиси, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаси аъзоси.

Шундан сўнг даволаш факультети  талабалари томонидан  тайёрланиб келинган Оқ либосли халоскорлар китобидан “Зуфаров хаётидан чизгилар” мавзусида сахна кўриниши ижро этилди.

Шундан сўнг даволаш факультетининг 315 гуруҳ талабаси Абдуллаев Улуғбек ва 207 гуруҳ талабаси Сагдуллаев Адхамбек томонидан “Оловли гулдаста” номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб тақдимотида талабалар ўзларида катта қизиқиш уйғотган Шароф Рашидовнинг ва Муқаддам Ашрапова хақида тайёрлаб келинган маълумотларни гапириб беришди. Ўтказилган тадбир талаба ва ўқитувчиларда чуқур таассурот қолдирди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.