4 tashabbus Yangiliklar

Ўткир Хошимовнинг “Икки эшик ораси” асари тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўткир Хошимовнинг “Икки эшик ораси”  асари тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган  “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини  таъминлаш бўйича  5 та ташаббус”нинг  тўртинчи йўналиши –  ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича Тошкент тиббиёт академияси Тиббий педагогика факультети талабалари ўртасида  севимли ёзувчимиз Ўткир Хошимовнинг “Икки эшик ораси” асари тақдимоти ўтказилди.   Тадбирда  таниқли адиб, атоқли таржимон Меҳмон Исломқулов ҳамда шоир ва журналист Сафар Оллоёр, Ўзбекистон  Халқ артисти Шукуржон  Сафаевалар  иштирок этдилар. Тадбир давомида  талабалар томонидан Ўткир Хошимовнинг ҳаёт ва ижод йўллари, яратган асарлари тўғрисида маълумот бердилар. Барчанинг кўнглидан жой олиб улгурган  “ Икки эшик ораси” китоби талабалар ўртасида  тақдимот ва муҳокама қилинди. Асардаги ижобий ва салбий образлар, асардаги ёшларни эзгуликка, Ватанпарварликка, садоқат ва меҳр муҳаббатга чақирувчи таъсирчан сюжетлар саҳна кўринишлари орқали ифода қилинди.

Шундан сўнг адиб ва таржимон Мехмонқул Исломқулов, шоир ва журналист Сафар Оллоёр ва Ўзбекистон  Халқ артисти Шукуржон  Сафаевалар  Ўткир Хошимов ва унинг яратган хазина асарлари тўғрисида фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир давомида Сафар Оллоёр ўзининг “Одам ва Омад” китоби хақида гапириб, ўз ижод намуналаридан тақдим этди. Севимли асарлар тақдимоти барча йиғилганларда катта таъссурот қолдирди. Тадбирда иштирок этган профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўзларини қизиқтирган ва охирги ўқиган бадиий асарлари бўйича фикр алмашиб, ёзги таътил даврида ўз билимларини  янада кўпроқ бадиий асарлар  билан бойитишни ва янги  ўқув йили бошланганда ўқилган асарларини тақдимот қилиб беришни ўз олдиларига мақсад илиб қўйдилар.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.

 

 

 

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.