Yangiliklar

МАКТАБ ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – БУЮК УМУММИЛЛИЙ МАҚСАД

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қаторида таълим, хусусан умумий ўрта таълим тизимидаги ўқув-тарбиявий жараёнлари сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти ҳамда профессор-ўқитувчиларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилиб, Фарғона вилояти ҳамда Тошкент вилоятининг Пискент туманида жойлашган умумтаълим мактабларга ташриф буюришди. Ишчи гуруҳ томонидан мактаб ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифатини кучайтириш, тарбия соҳасини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилди.
Ўқитувчиларни кундалик фаолиятини тартибга солиш ва ўз устида ишлашларини такомиллаштириш мақсадида академия профессор-ўқитувчилари томонидан семинар – тренинглар ўтказилди. Шунингдек, Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус бўйича қилинган амалий ишлар ўрганилди ва муҳокама қилинди, амалий тавсиялар берилди, ушбу мактабларга соғлом турмуш тарзи бўйича тақдимот материаллари тақдим этилди.
Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев бошчилигида мактабларнинг педагог жамоаси ҳамда ўқитувчилари учун «Ректор соати» ташкил этилди. «Ректор соати»да мактаблар педагог жамоасига Ўзбекистон Республикасида таълим ва тиббиёт сохасидаги эришилган ютуклар, Тошкент тиббиёт академияси ҳақида батавсил тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари, якшанба кунлари туман истироҳат боғида мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари учун концерт, театр томошалари, хунармандчилик, расм ва китоблар кўргазмалари ташкил этилди.
Хулоса қилиб айтганда, мактаб таълимини ривожлантириш, устоз ва мураббийларнинг жамиятда нуфузини ошириш, устозларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – жамиятимизда олий қадрият даражасига кўтарилиши мамлакатимиз тараққиётининг энг асосий омилидир.

 

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.