Yangiliklar

Талаба-ёшлар ўртасида “Давлат байроғи – менинг байроғим” шиори остида иншолар танлови ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил  ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 9-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш шунингдек,  талаба – ёшларимиз онгу шууурига Ватанимиз рамзларига нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини сингдириш, уммумиллий ва эҳтиром тимсоллари бўлган байроқ, герб ва мадҳиямизни улуғлаш ва ардоқлаш каби муқаддас бурчни шакллантириш мақсадида Даволаш ва Тиббий педагогика факультетлари талаба-ёшлари ўртасида “Давлат байроғи-менинг байроғим”  шиори остида иншолар танлови ўтказилди. Танловни ўтказиш бўйича ҳар бир факультет деканлари, Тиллар кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида ишчи гуруҳ шакллантирилди ва талабаларнинг ижодий ишлари ишчи гуруҳ томонидан ҳолис ўрганилди ва баҳоланди.

Иншоларни баҳолаш давомида иншоларнинг мазмуни, грамматикаси, хусни хати, иштирокчиларнинг ижодий ёндашуви, мустақил фикрларига алоҳида эътибор берилди. Якуний натижаларга кўра қуйидаги талабалар иншолар танлови ғолиблари деб топилдилар:

 

 

1-ўрин: Акбарова Лобар -Даволаш факультети 1 курс талабаси

2-ўрин:Ҳикматова Ситора  -Тиббий педагогика факультети  1 курс талабаси

3-ўрин:Ибрагимова Нозима – Тиббий педагогика факультети  1 курс талабаси

4-ўрин:Жабборалиева Одина -Даволаш факультети 1 курс талабаси

5-ўрин:Ҳалимов Аҳмаджон-Тиббий педагогика факультети  1 курс талабаси

 

 

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.