1 tashabbus 5 ta muhim tashabbus 5 tashabbus Bo'lim yangiliklari

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ УЙҒУНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

26 декабрь куни Тошкент тиббиёт академиясида “Таълим ва тарбия уйғунлигини таъминлаш  юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг муҳим омили” мавзусида профессор-ўқитувчиларнинг анъанавий ХI анжумани  бўлиб ўтди.

Анжуманда Республика Маънавият-маърифат маркази Миллий ғоя ва мафкура тадқиқотларини ташкил қилиш бўлими бошлиғи ф.ф.н.Ш.Н.Тўраев, “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлашда   самарали жамоатчилик назоратини жорий этиш” мавзусида, ОЎМТВ ўқув-тарбия жараёнини педагогик-психологик ва социологик қўллаб қувватлаш, спорт тадбирларини ташкил этиш бўлими бошлиғи У.У. Саттаров, “Коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш  олий таълим тизимини ривожлантиришнинг энг устувор йўналиши” мавзусида мазмунли маърузалар қилишди.

Тошкент тиббиёт академияси ёшлар билан ишлаш проректори Т.А. Бобомуратов томонидан тақдим этилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришда тарбиянинг замонавий ва таъсирчан усулларидан фойдаланиш” мавзусидаги маъруза йиғилганларга манзур бўлди.

ТТА профессор-ўқитувчиларнинг анъанавий ХI анжумани қизиқарли ва ишчан кайфиятда ўтди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.