2 tashabbus Bo'lim yangiliklari

ЎЗБЕКИСТОН – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ АБДУЛЛА ТАНГРИЕВ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ.

11 декабрь куни 7-сонли  талабалар  турар жойида  Тошкент тиббиёт академияси Патологик анатомия  кафедраси  билан ҳамкорликда  спортнинг кураш ва  дзюдо тури  бўйича бир неча бор  жаҳон чемпиони   Абдулла Тангриев билан  учрашув ташкил қилинди. Тадбирда профессор-ўқитувчилар, гуруҳ мураббийлари ва талаба ёшлар иштирок этдилар.  Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуродов йиғилганларга   жаҳон чемпиони   Абдулла Тангриевнинг  эришган  ютуқлари, инсоний фазилатлари  тўғрисида батафсил маълумот берди.  Тадбирда  мамлакатимизнинг номдор  спортчиси   Абдулла  Тангриев, спорт соҳасида эришган муфаққиятлари ва бунинг  замиридаги машаққатли қадамлари тўғрисида  гапириб, ёшларимизга спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш, жисмонан чиниқиш соғлом ҳаётнинг асосий мезони эканлиги тўғрисида тушунчалар берди.  Тадбир давомида  талабалар томонидан машҳур спортчига  ўзларини қизиқтирган  саволарини бериб, қизиқарли ва сермазмун  жавоблар олдилар. Спортчи билан ўтказилган учрашув барчада катта таъссурот қолдирди.

 Ёшлар билан ишлаш  маънавият ва маърифат бўлими.