Hikoyalar

14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси ректорининг байрам табриги

Азиз ва қадрдон ҳамкасблар – барчангизга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муборак бўлсин!

Инсон дунёга келган жой унинг учун жондан азиз Ватани, аждодларнинг хоки тўкилган жой эса инсон учун бебаҳо неъматлардан ҳам қимматли ҳисобланади. Ватан – меҳр мурувват манбаидир. Тинчлик – энг олий неъмат. Она Ватан тинчлигини сақлаш, унинг тупроғини кўзимизга суриш, уни ҳимоя қилиш шу Ватанда яшаб улғаяётган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир. Бу муқаддас туйғуни улғайиб бораётган ёш авлоднинг қон-қонига сингдириш, улар онгида ўчмас аланга этиб шакллантириш ҳозирги кундаги асосий вазифалардан биридир.
Ҳурматли ҳамкасблар, шу кунларда бутун халқимиз мамлакатимиз ҳаётидаги буюк тарихий санани байрам қилмоқда. Яъни, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда.
Ана шу қутлуғ айём билан ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган бутун халқимизни чин қалбимдан самимий табриклайман.

Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев.