Talabalar ijodi Tanlovlar

Бугун «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида 9 Декабрь- Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш ислоҳотлари ютуқлари ва устувор вазифалар мавзусида халқаро форум иш бошлади.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Э.Юлдашев, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Дойна Мунтяну, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев, Бош прократура бошқарма бошлиғи Л. Жалолов БМТ тараққиёт Дастури эксперти Аида Арутюнова, БМТ Тараққиёт Дастури лойиҳасаси раҳбари Н.Мурадасилов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси И.Абдуллаев ва бир қатор мутасадди ташкилотлардан вакиллар иштирок этдилар.Тадбирда коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш соҳасидаги олиб борилаётган ислоҳотлар,Ўзбекистонда самарадор, ҳисобот берувчи шаффофлик ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги изчил амалий ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Лицей, коллеж ўқувчилари ва олий таълим талабалари ўртасида ўтказилган «Ёшлар Ватан хизматида ростгўйлик ва қонунларни ҳурмат қилиш тарафдори» мавзусидаги Республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Нуфузли Халқаро тадбирда ТТА академик лицейи 103-гуруҳ ўқувчиси Ташпўлатов Мухторжон ўз ижодий иши билан фахрли 2-ўрин билан тақдирланди. Совринни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Х.Мейлиев топширди.

Академик лицей жамоасига ғалаба муборак бўлсин. Келажакда ўқувчиларимиздан бунданда улкан ютуқларни кутиб қоламиз.