Tanlovlar Yangiliklar

ТИББИЙ ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ЭНГ ФАОЛ КАФЕДРА КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ.

Танлов- намунали энг улғор маьнавий-маьрифий ишлар бўйича кафедрани аниқлаш, уларни қобилятларини янада ривожлантириш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш хамда уларни моддий ва маьнавий рағбатлантириш мақсадида тиббий педагогика факультети томонидан ўтказилди. Кафедрада маънавий-маърифий ишлар бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар мавжудлиги, уларнинг тўғри тузилганлиги, тасдиқланганлиги ва уларнинг ижроси, маьнавий-маърифий ишлар режаси, хисоботлари, ўтказилган тадбирлар бўйича фотоальбом, ахборот соатлари  материаллари учун максимал балл — 20 балл, танлов иштирокчиларига қуйдаги талаблар қўйилди:

– талабалар турар жойида яшайдиган талабалар билан олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлари учун максимал балл-20 балл

– ижарада яшайдиган талабалар билан олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлари учун максимал балл- 20 балл

– маънавий-маърифий ишларнинг бориши ва уларнинг натижалари кафедра йиғилиши  ва факультет Илмий кенгашида муҳокама этилганлиги, кўрилган чоралар, белгиланган тадбирлар ва улар натижасининг тегишли тартибда расмийлаштирилганлиги учун максимал балл – 20 балл

– кафедра профессор-ўқитувчиларининг маънавий-маърифий фаолияти бўйича мониторингини олиб борилганлиги учун максимал балл – 20 балл.

4.1. Танловнинг якуний босқичида ғолиблик 3 та кафедрага 1- 2- 3-ўринлар бўйича белгиланади. Хар бир ўринга факат 1та кафедра ғолиб бўлиши мумкин.

4.2. Натижаларни баҳолаш бевосита танлов жараёнида ўтказилади ҳамда қатнашчиларга тақдим этилади.

Маьнавий-маьрифий ишлар бўйича энг яхши кафедра деб Клиник фармакология кафедраси деб танланди.