1 tashabbus Bo'lim yangiliklari

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ РЕКТОРИ ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган топшириқлар ижроси юзасидан жорий йил 31 январ куни Тошкент тиббиёт академиясида “Ректор ва ёшлар” мавзусида ТТА ректори (ва бошқа раҳбарлари) билан талабаларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент тиббиёт академияси жамоаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Комилжон Синдаров, шахмат бўйича жаҳон чемпиони Исломбек Синдоров, “Дўстлик” ордени соҳиби  Акбаров Миршавкат Миралимович, “Меҳнат шухрати” ордени соҳиби  Бабаджанова Гульджахан Саттаровна ва иқтидорли талаба-ёшлар иштирок этдилар.Учрашув олдидан шахмат бўйича жаҳон чемпиони Исломбек Синдоров ТТА ходим ва талабаларига мастер класс ўтказди.Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  Олий Мажлис палаталарига навбатдаги Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилаган маърузалар доирасида амалга оширилди. Ҳусусан, Муҳтарам Президентимиз ўз мурожаатномасида 2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном бериши мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган таълим, илм-маърифат ва инновацион технологиялар ривожи, халқимиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси сифатида шакллантириш борасида қилинаётган ишларни янада ривожлантиришга туртки бўлади.Мурожаатномада ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси ҳозир 20 фоизга тенг бўлса, 2020 йилда камида 25 фоизга, келгусида эса 50-60 фоизга етказилиши, олий ўқув юртларига талабалар қабул қилишда давлат грантлари 2 баробарга кўпайтирилиши, қизлар учун қабул квоталарида алоҳида грантлар ажратилиши тўғрисидаги вазифаларни белгиланганлиги ҳақида батавсил тўхталиб ўтилди. Қизларимиз учун алоҳида квоталар ажратиш, жамиятда хотин-қизларнинг нуфузини ошириш, гендер тенгликни таъминлаш жуда муҳим. Тошкент тиббиёт академияси мисолида кўрадиган бўлсак, 2010-2011 ўқув йилида талаба қизларнинг сони 2335 нафар (талабаларнинг 45 фоизи)ни ташкил этган бўлса, 2018-2019 ўқув йили 2235 нафар (36 фоиз), 2019-2020 ўқув йили 2022 нафар (38 фоиз) талаба қизлар тахсил олишмоқда. Бундан кўриниб турибтики, мурожаатномада кўтарилган масала – жамиятда хотин-қизларнинг нуфузини янада ошириш жуда муҳим.Учрашувда давомида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Комилжон Синдаров, “Дўстлик” ордени соҳиби  Акбаров Миршавкат Миралимович, “Меҳнат шухрати” ордени соҳиби  Бабаджанова Гульджахан Саттаровналар ўз ҳаётида эришган ютуқлари, ҳаёт тажрибалари билан ўртоқлашдилар.Учрашув давомида талаба-ёшлар томонидан Тошкент тиббиёт академияси раҳбарлари, меҳмонларга берилган кўплаб саволларга атрофлича жавоб берилди.