Тошкент тиббиёт академияси талабаси “ЙИЛ ТАЛАБАСИ-2019” кўрик танлови ғолиби бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
17 сентябрдаги “Таълим тизимида янада маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 736-сонли қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг 1-банди ҳамда Ўзбекистон Рспубликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан 2019 йилда 15 январда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йил ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг 8-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Йил талабаси-2019” Республика танлови босқичида Тошкент тиббиёт академияси Акушерлик ва гинекология йўналиши 3-босқич магистр талабаси Маткурбанова Дилноза Рузматовна “Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси” номинацияси бўйича иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.
Add Comment