2 tashabbus Sport tadbirlari Sport tadbirlari Tanlovlar

Тошкент тиббиёт академияси талабаси “Универсиада-2020” спорт мусобақаси ғолиби бўлди.

Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Юртимиз вакилларининг Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари ва чемпионатлари ҳамда халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришаётгани, дунёда Ўзбекистоннинг обрў-эътибори ва спорт салоҳиятини янада ошаётгани, ўқувчи ва талаба-ёшлар ўртасида уч босқичдан иборат «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва Универсиада спорт ўйинларининг оммалашиб бораётгани, айниқса, эътиборлидир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилишининг 2020 йил январдаги  “Универсиада”  спорт  мусобақаларининг  республика  финал

босқичларини 2019-2020 ўқув йилида юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  3-сон  баёни  (01-14/1-2632, 10.01.2020 й.) ижросини таъминлаш максадида “Универсиада-2020” спорт мусобақалари финал босқичини ўтказишга старт берилди.

2020 йил 3-6 феврал кунлари Республика ОТМ талабалари ўртасида “Стол тенниси” спорт тури бўйича “Универсиада – 2020” спорт мусобақаларининг финал учрашуви ўтказилди. Ушбу мусобақада Тошкент тиббиёт академияси Даволаш иши факультети 219-гурух талабаси Аҳмаджонова Муҳайё иштирок этиб, аралаш ўйин беллашувида фаҳрли  3-ўринни эгаллади.