26 февраль куни Магистиратура бўлими талабалари билан учрашув ўказилди. Мазкур учрашув Тошкент тиббиёт академияси
3-Талабалар турар жойи мажлислар залида бўлиб ўтди. Тадбирни Магистратура бўлими бошлиғи А.А.Имамов кириш сўзи очиб, тадбир мақсади хусусида батафсил маълумот берди. ТТА Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор, профессор Т.А.Бобомуратов учрашувни очиқ мулоқот тарзида ўтишини таъкидлаб, ёшлар билан ишлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш лозимлиги, бу борада ёшларни етук мутахассис ва юксак маънавиятли шахслар сифатида тарбиялаш, бутун мамлакатнинг ҳақиқий таянчи, кучи ва ифтихорига айлантириш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди.
Очиқ мулоқотда замон талабларига мос замонавий тиббиёт ходими бўлиб етишиш учун бугун ёшлардан кўп китоб мутолаа қилиш, тил ўрганиш, ўз устида тинмай ишлаш, илмий изланишлар олиб бориш, хорижий давлатлар таълим тизимидан хабардор бўлиш, ва у ердаги хамкасабаларимиз билан фикр алмашиш орқали тажриба ортириб бориш кераклиги учрашувнинг асосий мазмунига айланди.
Тадбир жуда қизиқарли ва савол жавобларга бой тарзда ўтди.
Add Comment