2 tashabbus Sport tadbirlari Tanlovlar Yangiliklar

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИНИНГ “ШЕЙПИНГ МАЛИКАЛАРИ” АНИҚЛАНДИ.

26 феврал куни “Шифокор ” спорт мажмуасида “8-март Халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз« деб номланган спорт берлашувида   воллейбол, шахмат-шашка, стол – тенниси турлари бўйича  факультетлараро мусобақалар ўтказилди.

“Биз соғлом турмуш тарафдоримиз деб номланган  мазкур тадбирда ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, ТТА хотин-қизлар қўмитаси  раиси, барча факультетларнинг   спортчи қизлари ва “Шифокор” спорт мажмуаси мураббийлари иштирок этишди. Мусобақаларда ҳар бир факультетнинг  “Шейпинг” гуруҳи қизларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Шейпингчи қизлар чиқишини тиббий профилактика факультети қизлари бошлаб бердилар ва “Шейпинг қироличаси” номинациясига сазовор бўлдилар, даволаш факультети шейпингчи қизлари “Шейпинг маликалари” номинациясига сазовор бўлди Спортнинг воллейбол тури бўйича биринчилик тиббий-профилактика факультети қизларига, стол тенисси ва шахмат – шашка турлари бўйича ўтказилган мусобақа ғолиблари даволаш факультети қизларига насиб этди.

Спорт бўйича ўтказилган байрам тадбирида тиббий педагогика факультетининг шейпингчи қизлар ўз чиқишлари билан хаммани лол қолдирди ва “Асл шейпингчилар” деган номинация соҳибларига айландилар.

Спорт байрами  қатнашчиларда катта таъссурот қолдирди.