“Биз сиз ёшларга билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган, азиз ёшларимиз майдонга дадил чиқиб, бугунги кунда ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган вазифаларни ҳал этишга қодирсиз деб ишонамиз” Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да Тошкент тиббиёт академиясининг иқтидорли талабалари “СТАРТАП-ЛОЙИХА”СИ бўйича Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимида қобилиятли талабаларнинг лойиҳалари муҳокамаси ўтказилди.
Мазкур учрашувда ёшлар билан ишлаш бўйича проректор, профессор Т.А.Бобомуратов, ТТА иқтидорли талабаларни илмий татқиқот ишларини ташкил этиш бўлим бошлиғи Г.Т.Джураева, Ёшлар иттифоқи етакчиси Ж.Умаров, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари ва бир гуруҳ иқтидорли талаба-ёшлар иштирок этишди.
Қизғин суҳбат давомида профессор Т.А.Бобомуратов иқтидорли талабаларга лойҳалар юзасидан ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдирди.
Ҳозирги жадаллашув асрида давлатларнинг ривожланиш даражаси нафақат иқтисодий-ижтимоий, балки маданий ҳамда ёшларнинг интелектуал имкониятлари билан белгиланади. Ёш олимларнинг илмий-инновацион жадаллашуви давлат ва жамиятни олдинга ҳаракатлантириш ва ҳар тарафлама ривожлантиришнингг асосий бўғини ҳисобланади. Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ёшларни жисмоний, руҳий ва интелектуал ривожлантириш, ҳамда ҳар томонлама талантли ва қобилиятли ёшларни қўллаб қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборатдир. ТТА иқтидорли талабаларини қўллаб қувватлаш уларнинг ғояларини ҳар тамонламма ривожлантириш бўйича фикрлар муҳокама қилинди.
Мазкур учрашув талабаларда жуда катта таъсурот қолдирди.
Add Comment