Тошкент тиббиёт академияси ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан академиянинг барча кафедралари маънавият ва маърифат ишлари бўйича масъул профессор-ўқитувчилари учун “Коронавирус касаллиги юқишини олдини оламиз” мавзусида машғулот ташкил этилди.Тошкент тиббиёт академиясида мазкур касалликдан ҳимояланиш бўйича кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Барча ўқув бинолари, талабалар турар жойлари, овқатланиш шахобчалари ва умумий фойдаланиш жойларида ушбу вирусдан сақланиш, унга қарши курашиш ва касалликни юқишини олдини олишга тарғиб этувчи плакатлар жойлаштирилди. ТТА ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан ташкил этилаётган ахборот ва маънавият соатларида бу ҳақда мунтазам маълумотлар бериб борилмоқда.
Add Comment