Bo'lim yangiliklari Tanlovlar Yangiliklar

“COVID-19 Challenge 2020” танлови

Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси, IT Park Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Ёшлар келажагимиз жамғармаси ва Ёшлар Академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази, “Рақамли ишонч” жамғармаси, Жаҳон банки ва ЙҲҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан ҳамкорликда инқирозга қарши танловни ишга туширмоқда!

“COVID-19 Challenge 2020” – пандемияси туфайли мамлакатда пайдо бўлган инқирозга таъсир қилишни истаган барчага мўлжалланган танлов!

Танлов қуйидаги 8 йўналишда бўлиб ўтади:

  1. Соғликни сақлаш
  2. Ёрдамга муҳтож аҳолига кўмаклашиш
  3. Кичик бизнес ва ўзини ўзи банд қилганларни қўллаб-қувватлаш
  4. Жамоатчиликни қўллаб-қувватлаш
  5. Таълим
  6. Хабардорликни ва хулқ-атворни яхшилаш
  7. Бошқалар (бу ерда аввалги мавзуларда қамраб олинмаган ғоя ва мавзуларни таклиф этиш мумкин)

Энг камида бешта энг яхши лойиҳа 10 000$ миқдоригача бўлган маблағни қўлга киритади!

Очиқ маълумотлардан фойдаланадиган лойиҳалар олқишланади!

Аризаларни топширишнинг охирги санаси: 2020-йил, 20-апрел

Танловга рўйхатда ўтинг ва ҳаётни яхшилик сари ўзгартирин ▶️ http://covid-19challenge.it-park.uz/