Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

Талабалар ва ўқувчилар учун теледарслар қизғин давом этмоқда

2020 йил 20 мартдан бошлаб, “UzReport” телеканали билан ҳамкорликда академик лицей ва умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари учун мўлжалланган “Теледарс” лойиҳаси йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. (https://t.me/eduuz/2008)

“Теледарс” дастури дам олиш кунларидан ташқари ҳар куни соат 9:25, 10:25, 11:25да “UzReport” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиб, унда математика, инглиз тили, физика, информатика, рус тили, география, оила психологияси, математика инглиз тилида SAT фанларидан дарслар ўтилмоқда.

Шунингдек, жорий йил 23 мартдан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Менинг Юртим» телеаканали ҳамкорлигида талабалар учун телевизион дарслар эфирига узатиб келинмоқда (https://t.me/eduuz/2027).

Ҳафтанинг душанба кунидан жума кунига қадар ҳар куни соат 10:30 дан 12:00 гача “Менинг юртим” (https://t.me/my5tv) телеканалида инглиз тили ва психология йўналишида теледарслар бериб борилмоқда.

Талбалар ва ўқувчилардан карантин муносабати билан берилган таътилда вақтларини фойдали иш билан ўтказишларини, уйда қолиб, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишларини сўраб қоламиз.