1 tashabbus She'rlar Talabalar ijodi

Тошкент Тиббиёт академиясида даволаш факултети 416-гуруҳ талабаси Насимов Ҳусаннинг «БОБОЛАРДАН ҲИКОЯ » шеъри.

Шеър ёзишни қилгандим ният

Боболардан сўзлаб ҳикоят

Улуғларнинг тарифин тинглаб

Ҳар ким олсин ўрнак ҳам ибрат

 

Бошладим Хоразмий изоҳин аввал

Бобом тарифига берибон сайқал

Тутқич бермас нолни кашф қилиб бешак

Рақамлар сонини қилганди тугал

 

Англиялик дарвин тенгсиз даҳо зот

Чунки яратган-да буюк таълимот

Ҳали туғилмаган шоҳни мот қилди

Беруний қолдирган йиллик маълумот

 

Тарихда кўп бўлган бундай юришлар

Қирғин-барот жанглар қонли уришлар

Мангу жалолиддин мардлигин кўриб

Жоҳил чингиз каби ҳайрон туришлар

 

Тиблар қиролига келганда навбат

Завқ ила бошладим маъноли ғийбат

Насимий ўгитин англагин дўстим

Илмлар қаймоғи-илми табобат

 

 

Одамга тиббиёт гоё бир қанот

Само бўлса агар поёнсиз ҳаёт

Тиблар қонунидан лочин шифокор

Учмоққа кўмак деб сўрайди нажот

 

Мирзо бобур каби сарсон қоплонлар

Назм боғларини яшнатиб кетган

Навоий сингари боғбон инсонлар

Қирол шер нарасига беролмай бардош

 

 

Ҳатто қоятошдан чиқади кўзёш

Ҳамсаъни илк бора туркийда битди

Назм нурларини сочувчи қуёш

Аждодлар илдиздир,авлодлар поя

 

Илдизи бут мева берар сармоя

Насимий насими тўхтаган чоғда

Боболардан ҳикояъ бўлди ниҳоя

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.