Bo'lim yangiliklari She'rlar Tanlovlar

“Т А Л А Б А Л И К Б А Ҳ О Р И – 2020” кўрик танловининг “Энг яхши шеър ижодкори”- номинацияси ғолиблари аниқланди

Т А Н Л О В    Ғ О Л И Б Л А Р И.

Хикматов Достон – тиббий профилактика факультетининг 402-гуруҳ талабаси. “Ота” , “Онамга”, “Ўзбек эмас ўзлигидан кечганлар”, “Инсон”, “Муҳаббат қалбингда қолгани яхши”, “Оллох қалбингда бўлсин”, “Айтинг менга асли ўзи инсон ким”, “Хайит муборак”, “Қиёмат”, “Иймон”, “Жанон” ва бошқа туркум шеърлари учун;

Қодирова Севара – ОМҲ факультети 204-гуруҳ талабаси. “Ҳамшира”, “Ўзгарманг бегим”, “Бир кунда соғиндим”, “Билмадим”  ва бошқа мавзулардаги туркум шеърлари учун;

Қосимов Шохрух– даволаш факультетининг 113- гуруҳ талабаси. “Дард”, “Қачон ўзинг учун яшайсан она”, “Елкамда бисёр гуноҳлар”, “Соғинч” каби лирик ва фалсафий шеърлари учун;

 Файзиева Феруза – тиббий педагогика факультетининг 302- гуруҳ талабаси. “Она замин”, “Юрагимни ол ёрим”, “Мен англаган дунё”, “Сенсиз”, “Онам”, “Чин бахт”, “Аждодларни хотирлаб…”, “Она” ва бошқа мавзулардаги туркум шеърлари учун;

Ғойибназарова Кумуш – тиббий профилактика факультетининг 102-гуруҳ талабаси. “Эй Ватан нелигинг ўзинг айтиб бер”, “Онам”, “Ота рози бўлса, худо ҳам рози”, “Сени севмасликка ожизман Ватан”, “Моҳим рамазон”, “Талабалик баҳорим” каби қатор шеърлари учун;

 Бобоев Жахонгир –  даволаш факультетининг 222- гуруҳ талабаси. “Кечиринг дада” шеъри учун.

Танлов йўналишлари ғолибларига Тошкент тиббиёт академиясининг эсдалик совғалари, диплом ва сертификатлари тақдим этилади.