Yangiliklar Zulfiyaxonim ijodini o'rganamiz

Тошкент шаҳрида Адиблар хиёбони – маънавият ва маърифат маскани ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 20 май куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган  “Адиблар хиёбони”га ташриф буюрди. Адиблар хиёбонини ғоявий-бадиий жиҳатдан янада бойитиш  мақсадида Бобур, Огаҳий, Бердақ, Муқимий, Фурқат, Беҳбудий, Авлоний, Чўлпон, Зулфияхоним,  Қодирий, Тўлепберген Қайипбергенов, Ибройим Юсупов, Александр Файнберг сингари атоқли намояндалар хотирасига бағишланган янги ёдгорлик мажмуалари, меъморий ва бадиий композиция ҳамда унинг мантиқий ечимлари билан танишди. Ташриф давомида Давлат раҳбари томонидан Ҳазрат Навоий бобомизнинг муҳташам ҳайкали атрофида 20 дан зиёд атоқли шоир ва адибларнинг ҳайкаллари қад кўтарган ушбу муқаддас қадамжони адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантириш, ҳар бир адиб ҳайкалини муайян олий ўқув юртига бириктириб, бу ерда очиқ дарслар, маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича тавсиялар берилди. Шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академияси талаба-ёшлари билан  Зулфияхоним ёдгорлик ҳайкали олдида маънавий маърифий тадбирлар ташкил этиш, севимли  шоиранинг  ҳаёти ва ижодини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш ишлари бошлаб юборилди

 

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.