Yangiliklar Zulfiyaxonim ijodini o'rganamiz

ЗУЛФИЯХОНИМ ИЖОД БЎСТОНИГА САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ.

Ҳозирги кунда Адиблар ҳиёбони – зиё маскани, аждодлар хотирасини ёд этувчи қутлуғ қадамжога айланди. Пойтахтнинг юрагидаги адабиёт тантанаси бўлмиш муҳташам Адиблар ҳиёбони  ўзбек адабиётининг дарғалари билан мулоқот бўстони, гўзал қалб, юксак қобилият, нодир асарлари билан инсониятга хизмат қилган, миллатнинг  юзи кўзи бўлган севимли аждодларимиз, ёзувчи шоирларимиз юлдузи – азим Тошкентнинг қоқ марказида мангу ёғду таратмоқда. Ушбу  масканнинг ҳар бир бурчагида адабиёт нафаси бор, унинг гулу-райҳонларидан сўзнинг ифори  келади. Шу сўлим гўшадан жой олган севимли шоирамиз, ўзбек қизининг ёрқин сиймоси Зулфияхоним ижод бўстонига саёҳат уюштириш,  шоира ижодини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида бугун 2020 йил 27 июн куни Тошкент тиббиёт академиясининг ректор, проректорлари бошчилигида  бир гуруҳ адабиётга ошно ижодкор талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари томонидан ёдгорлик олдида маънавий тадбир ташкил этилди.   Буюк шоирага эҳтиром кўрсатилиб, пойига гуллар қўйилди.       Ушбу маърифий кечада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон ва Республика маънавият ва  маърифат маркази, жамоат ташкилотлари билан ишлаш бўлими ходими Махфират Зикировалар иштирок этиб, унинг қаламига мансуб шеърларидан намуналар ўқиб, шоирани тўлқинланиб ёд этдилар.ТТАнинг “Наво-шифо” ансамбли ҳамда талабалар томонидан шоира ижодига мансуб шеърлар, шеърлар асосида дилтортар куй ва қўшиқлар намойиш этилиб, севимли шоирамиз хотираси шод этилди.

 Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими