Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

Касбий йўналишдаги дастлабки қадамлар.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чотқол тоғ тизмасида жойлашган бўлиб ўзининг гўзал ва бетакрор табиати, мўтадил иқлими, инсон саломатлиги учун ўта фойдали тоза ҳавоси, тоғ чўққиларидаги қорларнинг эриши натижасида пайдо бўлган  зилол ва муздек сувларнинг жилғаю сойлардан шовқин-сурон билан пастга қараб оқиб тушаётгандаги хайқириғи ҳар қандай инсонни бефарқ қолдирмайди ва албатта ўзига ром қилади.Ёзнинг жазирама иссиқ кунларини гўзал табиат қўйнида, сув олдида жойлашган дам олиш масканларида, санаторийларда, дала ҳовли (дача) ва пансионатларда ўтказишни истаган ватандошларимиз жуда кўп топилади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ТТА Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан бўлган академиямиз битирувчи ва юқори курс талабаларидан иборат кўнгиллилар (волонтёрлар) Бўстонлиқ тумани аҳолиси ва дам олувчилар орасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, турли юқумли касалликлар ва COVID-19 инфекциясини аҳоли орасида тарқалишининг олдини олиш борасида тушунтириш ишлари ва назорат олиб боришга жалб қилинди. Волонтёр талабалар “Саломатлигимиз посбонлари” сифатида 20 кун давомида кўрсатилган контенгенет орасида қизғин, мазмунли ва энг  муҳими –аҳоли учун ўта фойдали ишлар билан банд бўлишди. Ўзларининг касбий билим, кўникма ва тажрибаларини мустаҳкамлашди.

  • Ёшлар билан ишлаш, маънавият  ва маърифат бўлими.

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.