Tanlovlar Yangiliklar

Тошкент тиббиёт академияси талабалари орасида ташкил этилаётган танловларда иштирок этинг!

Хурматли Тошкент тиббиёт академияси талабалари!

Сизларни академия талабалари орасида беш муҳим ташаббус доирасида ташкил этилаётган танловларда иштирок этишга таклиф этамиз.

Танловлар қўйидаги йўналишларда бўлиб ўтади:

 Шеърлар танлови:

  1. “Она диёрим-Ўзбекистоним” мавзусида – 10-20 июль;
  2. “Талабалик – олтин даврим” мавзусида – 20-25 июль;
  3. “Онамга ўхшагим келар” (қизлар учун) – 25-30 июль;
  4. “Отам бошқаларга ўхшамайди” (йигитлар учун) – 25-30 июль.

Рассом талабалар беллашуви:

“Танланган адиб ҳаёти ва ижоди бўйича расмлар онлайн кўргазмаси” (Чиройли расм ва уни яратилиш жараёни видеоролиги) – 20-30 июль.

Коррупцияга карши кураш:

“Олий таьлимни коррупциясиз соҳага айлантириш-энг устувор масалалардан бири” мавзусида коррупцияга карши кураш буйича видеороликлар танловлари ҳам ўтказилади (3-5 дақиқалик). 20-30 июль.Тошкент тиббиёти академиси  ёшлар билан ишлаш проректори 

Т.А. Бобомуротов