Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

Тошкент тиббиёт академиясида “Мустақиллик дарслари” масофавий ташкил этилмоқда.

   

“Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!”               

  Мамлакатимизда мустақиллик шукуҳи кезиб юрган бугунги кунда ёшларимиз онгида ватанни қадрлаш, шукроналик, меҳр-муҳаббат руҳини сингдирувчи “Мустақиллик дарслари”ни  ҳар йили аньанавий равишда 2 сентябрь куни ўтказилиб келинади. Коронавирус пандемияси туфайли “Мустақиллик дарслари” бу йил биринчи  марта онлайн тарзда ташкил этилмоқда. Тошкент тиббиёт академиясида мустақиллик дарсларини самарали ташкил этиш учун  28.08.2020 йилда  121 нафар профессор ўқитувчиларга Zoom дастури орқали online режимда семинар ва байрам ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган “Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” ғояси остида ташкил этилган ушбу семинарда мустақил Ўзбекистонимизнинг шонли тарихи, истиқлол даврида амалга оширилган муваффақиятлар ва эришилган ютуқлар ҳусусида батафсил маълумот берилди. Тадбир аввалида Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов педагогик жамоани байрам билан табриклаб,  мустақиллик байрами арафасида,  27 август куни ТТАнинг бир гурух ходимлари Ўзбекистон Республикасининг Президенти Фармони асосида давлат мукофотлари билан тақдирланганлигини тўғрисида тўхталди. Хусусан,  Юқумли касалликлари кафедраси доценти Худойқулова Гулнора Каримовна, Халқаро факультет декани Исроилов Жахонгир Жамшидовичнинг “Шухрат” медали билан, Анестезиология ва реаниматология кафедраси катта ўқитувчиси Шарипов Равшан Оллаёровичнинг II даражали “Саломатлик” ордени билан тақдирланиши халқ саломатлиги йўлида жонбозлик кўрсатаётган фидоий тиббиёт ходимлари  сифатида Президентимиз ва халқимиз томонидан эътироф этилганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек олийгоҳнинг даслабки курсларида таҳсил олаётган Даволаш факультети 2 курс талабаси Эгамов Хусен Эркиновичнинг “Мард ўғлон” кўкрак нишони билан тақдирланишини Президентимизни ёшларга бўлган алоҳида эьтиборидир. Семинар давомида бугунги пандемия шароитида барча тиббиёт ҳодимлари, ҳусусан ёшларни ватанпарварликка, давлатимизнинг нафақат ижтимоий, балки сиёсий-иқтисодий соҳаларини ривожлантиришда жонбозлик кўрсатишга чақирилди. Академиянинг барча профессор-ўқитувчилари, кафедра мудирлари, кафедраларнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича масъуллари ва  академик гуруҳлар  раҳбарларига “Мустақиллик дарслари”ни  барча курсларда ва гуруҳларда онлайн тарзда самарали ташкил этиш бўйича  услубий тавсиялар ва тегишли материаллар берилди.  Мустақиллик дарсларига бағишланган ушбу масофавий семинарга байрамона шукуҳ бағишлаш мақсадида  академиянинг маданият уйи, “ Шифо-наво” ансамбли, иқтидорли талабалар томонидан  “Келинг, Ватанимизга қанот бўлайлик” ҳамда “Мен Ўзбекистонда яшашим билан фаҳрланаман, Тиббиёт академиясида ўқишим билан ғурурланаман” шиори остида яратилган  бадиий чиқишлар, ватанни улуғловчи шеърлар, дилрабо рақслар ва жозибадор қўшиқлар онлайн тарзда намойиш этилди.