Bo'lim yangiliklari Yangiliklar Zulfiyaxonim ijodini o'rganamiz

“ЗУЛФИЯХОНИМ ИЖОД ХОНАСИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Тошкент тиббиёт академиясида талаба-ёшлар ўртасида  севимли  шоира Зулфияхоним  ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ва кенг  тарғиб этиш мақсадида  Тиллар кафедраси қошида  “Зулфияхоним  ижод хонаси” ташкил этилди.Чинакам ижод нафаси уфуриб турган ушбу кўркам ижод хонаси   шоира қаламига мансуб бўлган ижод намуналарини ёритувчи, шоиранинг ҳаёти ва иш фаолиятини ёритувчи  “Зулфияхоним ҳаёт фаолияти” мавзусидаги,  икки улкан адиб Зулфия ва унинг турмуш ўртоғи шоир Ҳамид Олимжоннинг ибратли  умр йўлини ёритувчи “Баҳор келди сени сўроқлаб”,  “Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди – ёшлар учун намуна”, “ТТА талабалари ўртасида Зулфияхоним ижоди ва ҳаёти ҳақида ўтказилган тадбирлардан  фото лавҳалар” ҳамда Зулфияхоним издошлари клуби иш фаолиятини ёритувчи “Зулфияхоним қизлари” мавзусидаги баннерлар, ҳамда ижодкор талабаларимиз томонидан  рассомчилик маҳорати билан яратилган шоира расмлари билан безатилди.  Шунингдек, “Зулфияхоним  ижод хонаси” да ҳамда Ахборот ресурс марказининг 3,4,7,5,8 ТТЖлардаги филиалларида адиб қаламига мансуб китоблар жамламасидан иборат бўлган   “Зулфияхоним асарлари бурчаги” ташкил этилди.                                                                                                                                                                    “Зулфияхоним ижод хонаси”да бир сўз билан айтганда ижодкор талаба-ёшларимизнинг адабиёт билан ҳамнафас бўлишлари, турли мавзуларда шеърлар ижод қилишлари, шоиранинг хаёт ва ижод бўстонига  саёҳат уюштиришлари учун кенг имкониятлар яратилган.