Bo'lim yangiliklari Talabalar ijodi Tanlovlar Yangiliklar

“ Устозимга дил тилакларим” онлайн танлови эълон қилинади

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИСИ ТАЛАБАЛАРИ
Д И Қ Қ А Т И Г А
Қ А Д Р Л И  Т А Л А Б А Л А Р !


Маълумки 1 октябр куни мамлакатимизда “ Устоз ва мураббийлар куни” байрами кенг нишонланади. Албатта шу кунларда биз биринчи навбатда қадрдон мактабимиз, бизга ҳарф ўргатган, эзгуликдан сабоқ берган меҳрибон муаллимларимиз, олийгоҳда – Тошкент тиббиёт академиясида дарс берган, мураббийлик қилган инсонлар сиймоси кўз олдимизда намоён бўлади. Биз учун ибрат намунаси, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган ана шундай азиз ва мўътабар зотлар шаънига энг гўзал сўзлар, эзгу тилакларимизни изҳор этишингиз учун имконият яратмоқчимиз.
24 сентябрдан 1 октябрга қадар ТТА талаба ёшлари ўртасида  “ Устозим -ҳаётим чироғи” шиори остида “Устозимга дил тилакларим” мавзусида онлайн танлов эълон қилинади. Танловда шукроналик руҳида тарбияланган талабаларимиз ўз устозларига бағишланган дил изҳорларини видеоклип, аудио, шеьр, қўшиқ, расм, иншо ва бошқа йўналишларда ёритиб ТТА талабаларининг  “Келинг – Ватанимизга қанот бўлайлик” телеграмм гуруҳига юборишлари мумкин. Ижодий ишлар 23 сентябрьдан 1 октябрь кунига қадар қабул қилинади. Танлов натижалари бўйича ғолиблар октябрь ойининг биринчи ҳафтасида эълон қилинади ва академия сайтида ёритилади.