Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

«17-ноябр Талабалар куни» байрамингиз муборак бўлсин.

Азиз талабалар !

Сизларни 17 – Ноябрь Халқаро Талабалар куни муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти ва профессор ўқитувчилари жамоаси номидан чин қалбимдан табриклайман. Ҳозирги кунда Мамлакатимизда дунёни янгича идрок этадиган, миллат ғурури ва ҳақ-ҳуқуқи учун курашадиган, ўз тақдирини халқи , Ватани тақдири билан бир деб билиб ,  фаолият кўрсатаётган янги авлод шаклланмоқда. Улар хам аждодлар маьнавий меросини, ҳам умумбашарий қадриятларни баробар ўзлаштирмоқдалар . Тошкент тиббиёт академиясининг сиз каби ёш салоҳиятли мутахассис кадрлари Янги Ўзбекистонимизнинг эртанги кунини , миллат келажагини белгилайди. Шу боис бугунги кун замон талабларига жавоб берадиган юксак маданиятли , билимдон ёшларни тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишига айланди. Бунинг натижасида Янги Ўзбекистонимиз сиз каби ёшларига барча имкониятлар эшиклари очиқ, бугунги халқнинг эртанги келажаги бўлиб самарали фаолят олиб боришингизда барча шароитлар яратиб берилган. Бугунги кунда олий даргоҳимизда энг шарафли касб эгалари бўлмиш шифокорлик мутаҳассисликлари бўйича сиз каби  етук билимли кадрлар тайёрланмоқда. Ўтган давр мобайнида Тошкент тиббиёт академиясида бир қанча Президент стипендиантлари , 10 дан ортиқ Ибн сино номидаги стипендия соҳиблари ҳамда 100 дан ортиқ турли  олимпиадалар ғолиби бўлишди. Мамлакатимиз тараққиётида янги, ўзига хос даврни бошлаб берган миллий юксалиш даври ютуқлари ҳар бир соҳада ўз нишоналарини кўрсатмоқда, шу ўринда олий таьлим сохасидаги ижобий ўзгаришлар биз соҳа вакилларини янада юксак марраларни забт этишга руҳлантириб, талабаларимизни жаҳон талабларига мос етук мутаҳассислар қилиб тарбиялаш Академиямиз олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Ушбу вазифа жамоамизнинг бир ёқадан бош чиқариб, дадил олға қадам ташлашга ундайди  Ана шу эзгу ниятларни амалга оширишда барчангизга омад тилаймиз . Яна бир бор бугунги айёмингиз муборак бўлсин .

Тошкент тиббиёт академияси Ёшлар билан ишлаш проректори профессор  

Т.А Бобомуратов .

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.