Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

“ЯНГИ  ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА  ДУНЁҚАРАШ”

“ЯНГИ  ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА  ДУНЁҚАРАШ”

        Тошкент тиббиёт академиясида шу кунларда “Янги  Ўзбекистон – янгича  дунёқараш” шиори остидаги тантанавор, маданий-маърифий тадбирлар шукуҳи кезмоқда. Мазкур шиор остидаги бугунги маданий-маърифий тадбир барча академия талабалари, профессор-ўқитувчилар, Ҳарбий тиббиёт академияси ҳамда ОАВлардан муҳтарам меҳмонларни ТТА академик лицейи Мажлислар залига жамлади. Тадбирнинг бадиий қисми ТТАнинг иқтидорли ижодкор талабалари Асрор Юсупов ҳамда Наргиза Юсуповаларнинг “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” номли ватанпарварлик туйғулари билан йўғрилган тантановар қўшиқ билан бошланди.

Мазкур тадбирни академия Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Т.А.Бобомуродов очиб берди ва ушбу шиорнинг тагзамирида Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши учун қилинган меҳнатлар, Янги Ўзбекистоннинг ривожланиши учун амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар, ҳусусан, тиббиёт ходимлари учун яратилаётган янги имкониятлар ҳусусида фикр юритди. Биринчи Моваруннаҳр ренессансида Маъмун, иккинчи ренессанс тарихи Амир Темур шахси  ҳал қилувчи роль ўйнаган бўлса, халқимиз тақдирида бошланган учинчи ренессанснинг ижодкори ва том маънодаги драйвери шубҳасиз Президент Шавкат Мирзиёев эканлигини таъкидлади. Мазкур ислоҳотларнинг барчаси келажак, ёшлар учун эканлиги ҳақида фикр юритди. Талаба-ёшларга академияда таълим олаётган талабалар нафақат ўз соҳаларининг етук мутаҳассислари, балки юксак маънавиятли, ижодкор, спортчи, зукко ҳамда ватанпарвар талаба бўлиши лозимлигини тушунтирди.

             

Тадбирда шунингдек, Тиббий педагогика факультетининг “Нажот” театр студияси томонидан сахналаштирилган “Афғон шамоли” номли саҳна кўриниши намойиши, ТТА Тиббий педагогика факультети  Халқ табобати йўналиши 1-курс талбаси Мухиддинова Фазилат томонидан ижро этилган  “Боласисан шу Ватаннинг” номли шеър ва спортда эришган муаффақиятларини акс эттирган чиқишлари, ТТА “Наво- шифо” ансамбли ижодкор талабалари Хабибуллаев Шукрулло томонидан “Ярашибди янги рўмолинг”, Нодирбек  Жумабоев “Ўзбекистон” қўшиқлари ташриф буюрган меҳмонлар ва талабаларда байрамона кайфият бағишлади.

           

Йиғилганларга “Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш”, “Инсон қасидаси”номли видеороликлар намойиш этилди.

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.