Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

«Тиббиёт волонтёрлари» форуми ўтказилди

 

Жорий йилнинг 30 ноябрь илк бор Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Тиббиёт волонтёрлари» форуми ўтказилди. Форумнинг тантанали очилишида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А. Азизов ҳамда бир қанча меҳмонлар ўз нутқларини баён этдилар.
Ушбу форумнинг ўтказишдан мақсад пандемия даврида юртимиздаги Тиббиёт волонтёрларининг қай даражада аҳолига тиббий ёрдам берганликларини ва ўзларининг волонтёрлик жамоалари ҳақида кўргазмали чиқишлар қилдилар.
Ҳусусан Тошкент Тиббиёт Академиясининг ҳам бир қанча талабалари пандемия даврида қилинган ишларини ва бир қанча махорат дарсларини кўрсатдилар.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими