5 ta muhim tashabbus Bo'lim yangiliklari Talabalar ijodi Yangiliklar

КОНСТИТУЦИЯ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ

Тошкент тиббиёт академияси Академик лицейи залида «Конституция – фаровон ҳаётимиз кафолати» мавзусида байрам концерти бўлиб ўтди. Байрамни Тошкент тиббиёт академияси ректори А.К.Шадманов очиб берди ва байрам тадбирида йиғилган барча меҳмонлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба ёшларни байрам билан табриклади. Бош қомусимизнинг Ўзбекистонда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари олий қадрият ҳисобланадиган фуқаролик жамиятини қуриш, эркин бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим қоидалари эканлиги ҳақида фикр юритди. Шунингдек, байрам тадбирига Республика Маънавият ва маърифат маркази Бўлим бошлиғи, филология фанлари номзоди, Нодира Дўстхўжаева, Тошкент шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси Мингбаев Алишер Убайдуллаевичлар иштирок этиб, айнан Бош қомусимиз бугунги кунда юртимизда мустақил, суверен демократик давлат барпо этиш,  унинг ҳимоясини кафолатлаш, шунингдек, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий ҳуқуқий пойдеворига айланганлигини таъкидлаб ўтдилар. Байрам тадбири «Наво-шифо» ансамбли томонидан тайёрланган куй қўшиқлар ҳамда сахна кўринишлари барча йиғилганларга кўтаринки рух бағишлади.

    

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.