Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

Олам узра янграйвер, мадҳиям садолари!

Бугунги «Маънавият семинари» Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги кунига бағишлаб ўтказилди. Маънавият ва ахборот соати қатнашчилари учун Давлат мадҳияси яратилиш тарихи хақида сўз юритилди. Мазкур тадбирда Тошкент тиббиёт академияси профессор ўқитувчилари, кафедра мудирлари, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари, Ёшлар иттифоқи етакчилари, меҳмонлар, 100дан ошиқ талаба ёшлар, иштирок этди. Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Т.А.Бобомуратов кириш сўзи билан очиб берди ҳамда ўз нутқида қуйидаги фикрларни йиғилганлар билан улашди. -Узоқ йиллик педогогик фаолиятим давомида ёшлар билан ҳамнафас, ҳамқадам бўлиб ишлаш менга ўзгача завқ бағишлайди. Академиямиз талабаларининг орзу интилишлари, ўқиб ўрганишга бўлган иштиёқларидан қувонаман.  Эртага Тошкент тиббиёт академиясида  ҳар доимгидек, Ўзбекистон Республикаси  мадҳияси қабул қилинган  кунни байрам сифатида нишонлаймиз. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов сўзига  беназир композитор, Ўзбекистон халқ артисти Мутаваккил Бурхонов  басталаган мусиқанинг жаҳоний шуҳрати ҳақида ўйлайман. Икки буюк қалб ардоғидан яралган бу бетакрор  оҳанглар  мана  чорак асрдан кўпроқ вақт ўтибдики, қанчалаб қалбларга илҳом бағишлаб, юртимиз довруғини  етти иқлимга мардонавор таратиб келмоқда. Маънавият соати сўнгида иқтидорли талабалар ижросидаги ватанпарлик рухи билан йуғрилган шеърлар профессор-ўқитувчилар кунглига илиқлик бағишлади.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.