Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

Пайшанба – “Ҳуқуқбузарликларга қарши кураш профилактикаси куни”

Тошкент тиббиёт академиясида анъанавий таълим ташкил этилгандан сўнг, “Ҳуқуқий тарғибот ойлиги” доирасида «Пайшанба-ҳуқуқбузарликларга қарши кураш  профилактикаси  куни» муносабати билан  академиянинг барча талабалар турар жойларида давра суҳбатлари, учрашувлар ва маърифий тадбирлар ташкил этилди.  Ўтказилган тадбирларда  йиғилганларга ҳуқуқ -тарғибот соҳасидаги ислоҳотлар, ТТА ички-тартиб қоидалари  тўғрисида тадбир ташкилотчилари томонидан батафсил маълумотлар берилди.

«Пайшанба-ҳуқуқбузарликларга қарши кураш  профилактикаси  куни» муносабати билан ўтказилган мазкур тадбирлар ТТАнинг барча талабалар турар жойларида ТТА Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Т.А.Бобомуродов ва ТТА ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари  томонидан  мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, талаба-ёшларимиз қалбида Она Ватанидан ғурурланиш туйғусини янада юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳуқуқий таълим ва тарбиянинг аҳамияти ҳақида тўлиқ ва мукаммал маълумотлар берилди.

«Пайшанба-ҳуқуқбузарликларга қарши кураш  профилактикаси  куни» муносабати билан ўтказиладиган мазкур тадбирларни  ҳар ҳафта пайшанба куни ТТА нинг барча талабалар турар жойларида мазмунли ва қизиқарли ўтказиш  бўйича ўзаро келишиб олинди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими