5 ta muhim tashabbus Bo'lim yangiliklari Talabalar ijodi Yangiliklar

«Талабалар фетивали»га старт берилди

 

 

Тошкент шаҳар ёшлар марказида Олмазор туманида жойлашган Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба ёшлар учун “Талабалар фестивали” маданий тадбирининг очилиш маросими ташкил этилди. Унда олий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшларнинг ютуқлари ҳақида сўз юритилди. Навқирон авлод учун яратилаётган шароитларга тўхталинди. Тадбирда Тошкент тиббиёт академияси ижодкор ёшлари томонидан ўз тенгдошларига ватанпарварликни улуғловчи куй-қўшиқлар ҳамда шеърлар намойиш этдилар. Маданий дастур йиғилганлар учун кўтаринки кайфият бағишлади.

 

   

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими