Bo'lim yangiliklari Tanlovlar Yangiliklar

ЭЪТИРОФ МУБОРАК ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ…

Тошкент тиббиёт акадмиясида бугун бўлиб ўтган Илмий кенгашда  эълон қилинган танлов натижаларига кўра:

“ Энг фаол кафедра”номинацияси бўйича ғолиблик тиббий педогогика факултети,1-чи болалар касалликлари кафедрасига насиб этди.

 “Ўқув ишлари соҳасидаги энг фаол кафедра” эътирофига 3- сон ички касалликлар кафедраси сазовор бўлди.

“Илмий ишлар соҳасидаги энг намунали кафедра” болалар ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедрасига, “Маънавий ишлар соҳасидаги энг фаол кафедра” номинацияси бўйича 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси энг натижадор жамоа деб эълон қилинди.

Коронавирус пандемияси даврида бутун жамоа билан ҳамжиҳатликда ишлаб кўрсатган фаоллиги  учун юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси жамоасининг меҳнатлари илмий кенгаш томонидна алоҳида эътироф этилиб, “Даволаш ишлари бўйича энг фаол кафедра” номини олди.

Талабалар турар жойи дирекциясининг ёшлар билан ишлашдаги ижобий натижалари аҳил жамоага “Энг фаол бўлим” деган ҳурматни олиб берди.

“Энг фаол магистратура кафедраси” номинациясида кўз касалликлари кафедрасининг ташаббусли ҳаракатлари қайд этилиб, барча совриндорлар қатори акдемиянинг қимматбаҳо совғаси  ва фахрий ёрлиғига эга бўлдилар.

  

“Малака ошириш соҳасида энг яхши йўналиш” деган номга терапия ва касб касалликлари кафедраси жамоаси мушарраф бўлдилар.

 “Маънавий ишлар соҳасидаги энг фаол бўлим” номинациясида қатнашиб танлов ғолиби бўлган академия  маданият уйи бўлими ходимларининг ҳам бугун қувончлари чексиз. Улар бу эътирофга академияда ўтказилган маданий-маърифий тадбирлардаги фаолликлари туфайли эришдилар.

 “Энг фаол ординатура йўналиши”эътирофи  1-сон акушерлик ва гинекология кафедрасининг илмий изланишлари ва амалий жараёнлардаги меҳнатларига берилган ҳаққоний баҳо бўлди.

Танловнинг “Ўқув ишлар соҳасидаги энг фаол бўлим” номинацияси ғолиблиги  ўқув услубий бўлимга насиб этган бўлса, “Илмий ишлар соҳасидаги энг фаол бўлим” деган шарафли номга академиянинг ахборот технологиялар маркази жамоаси сазовор бўлди.

“Хўжалик соҳасидаги энг яхши ишлари учун” таъмирлаш бўлими меҳнаткашлари катта илмий илмий жамоанинг ҳурмат ва эътиборига лойиқ деб топилдилар.

Профессор Абдуғаффор Гадаевнинг “Энг яхши дарслик муаллифи”дея эътироф этилиши, олим меҳнат қилаётган 3- сон ички касалликлари кафедраси жамоасига яна бир бор катта шараф олиб келди.

“Энг яхши патент муаллифи” 2 – чи сон факультет ва госпитал хирургия кафедрасига , “Энг яхши диссертация муаллифи” эса умумий ва болалар хирургияси кафедрасига насиб этди. “Йилнинг энг долзарб грант лойиҳачиси”деб, олий таълим муассасалараро илмий тадқиқотлар лабараторияси катта илмий ходими Алишер Рахмонов сазовор бўлди.

“Энг фаол кафедра” Асаб касалликлари, “Маънавий ишлар соҳасидаги энг фаол кафедра” 1-сон факультет ва госпитал терапия,

“Тиббий педогогика факультетида илмий ишлар соҳасидаги энг фаол кафедра” Педогогика ва психология кафедрасига, шунингдек, Илмий Кенгашда психоатрия ва наркология кафедраси, профилактика ва жамоат саломатлиги факультети жамоаси,  атроф мухит гигенияси кафедрасининг ҳамжиҳатликдаги ишларига алоҳида урғу берилди.

Эпидемиология факультети, Олий маълумотли хамшира, суд тиббиёти ва тиббиёт кафедраси,малака ошириш факультетларининг маънавий маърифий ҳамда илмий йўналишдаги ишлари юқори баҳоланиб танлов номинантлари сифатида эълон қилиндилар.

Травмотология, ортопедия ва ҳарбий дала жарроҳлик кафедраси жамоасининг илмий ишлардаги  фаоллиги  учун профессор Мурод Каримовга катта миннатдочилик билдирилди.

Танлов ғолибларига академиянинг эсдалик совғалари топширилди. Ютуқлар эътироф этилди. Ташаббусли меҳнат ўзининг ҳаққоний баҳосини олди.

Ректор Алишер Шадмонов академия рейтинги, обрўси ва имиджига муносиб ҳисса қўшаётган, жамоадошларига наф келтираётган ходимлар эндиликда мунтазам равишда йил якуни эмас, ҳар ой ҳар чоракда ректорат йиғилишлари илмий кенгашларда шу тариқа эълон қилиб борилишини айтди. Биз ҳам барча тақдирланганларни самимий муборакбод этамиз.Тошкент тиббиёт академияси жамоасини кириб келаётган Наврўзи олам билан табриклаб инсоният саломатлиги йўлидаги илмий-амалий ишларига ривож тилаймиз.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими