5 ta muhim tashabbus Bo'lim yangiliklari Tanlovlar Yangiliklar

“Илҳом” мукофоти учун танлов эълон қилинади

Диққат эълон!

Ҳурматли талабалар!

Талаба-ёшларни адабиётга қизиқишини ошириш, китоб ўқишга даъват этиш

ва шу асосда уларнинг калбида ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтириш, шоир ва ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганишларини самарали ташкил этиш мақсадида илмий-ижодий жараёнларда энг юкори натижаларга эришган ёшлар ўртасида Республика миқёсида  “Илҳом” мукофотига номзодлар учун  танлов ўтказилмоқда.

Танловнинг 1 (академия ) босқичи 2021 йил 15 март куни вазирлик томонидан тақдим этиладиган тест саволлари асосида ўтказилади.

1,2,3 ўрин соҳиблари ректор тақдимномаси асосида  Республика босқичида иштирок этиш учун тавсия этилади.

Республика босқичида иштирок этиб ғолиб бўлган:

1 ўрин соҳиби – Ўзбекистон Республикасида ишлаб чикарилган “Spark” енгил автотранспорт воситаси, махсус диплом ва статуэтка;

2-ўрин соҳиби 30 млн. сўм пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка;

3-ўрин соҳиби– 15 млн. сўм пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка билан тақдирланадилар.

Танловда иштирок этишни истаган талабалар факультет деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинларига мурожаат қилишлари мумкин.

Илхом мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги низом

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.