Bo'lim yangiliklari

Кийиниш одоби бўйича ижтимоий тармоқларда тарқатилган нотўғри ҳабарларга ойдинлик киритилди

Тошкент тиббиёт академиясида соқол ва рўмоллилар рўйхатга олинди мавзусида тентакмендс телеграм каналида чоп этилган материал юзасидан azon.uz расмий канали мухбири Нурбек Ғофуровга ТТА проректори Т.А.Бобомуратов томонидан 2021 йил 17 март куни жавоб берилди ва чоп этилди.

Тиббиёт академиясида соқол қўйган ва рўмол ўраган талабалар рўйхати шакллантирилмаганлиги ва юқори ташкилотлардан кўрсатма бўлмаганлиги таъкидланиб, академияда ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, факультет деканатлари ходимлари томонидан доимий равишда талабаларни билим олиши билан бирга уларни ватанпарвар бўлиши учун ишлар олиб борилади. Тошкент тиббиёт академияси талабаларини кийиниши, одоб-аҳлоқ қоидалари, академиянинг ички тартиб қоидалари, олий таълим вазирлиги томонидан белгиланган одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари бўйича доимий равишда иш олиб борилади. Одоб-аҳлоқ қоидалари тавсиявий ҳарактерга эга бўлганлиги учун, ҳеч кимга таъқиқ қўйилмаганлиги ёки дарсдан четлатилмаганлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими