Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

Тошкент тиббиёт академияси “Ғалаба боғи”да бунёд этилган Шон-шараф музейига ташрифи ташкил этилди

11 март куни  Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети 1-, 2- ва 3-курс талабаларинг “Ғалаба боғи”да бунёд этилган Шон-шараф музейига ташрифи ташкил этилди. Ташриф чоғида талабалар Улуғ Ватан Уруши даврига   оид  қизиқарли экспонатлар билан батафсил танишдилар. Айниқса, ташриф жараёнида талабаларимизга Ўзбек халқининг Уруш давридаги ва Фронт ортидаги жасоратидан ҳикоя қилувчи видеолавҳалар ниҳоятда манзур бўлди. Тадбир Тошкент тиббиёт академияси маънавият ва маърифат бўлими, академия бош мураббийси ва даволаш факультети томонидан ташкил этилди.